Линклар

Россия ва Хитой раҳбарлари Украинадаги вазиятни муҳокама қилди


Россия Президенти В.Путин (ў) ва Хитой Президенти С.Цзиньпин, 2014 йил 6 февраль, Сочи.

Россия Президенти В.Путин (ў) ва Хитой Президенти С.Цзиньпин, 2014 йил 6 февраль, Сочи.

Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой Президенти Си Цзиньпин сешанба куни Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.

Кремл икки давлат раҳбарининг айни масаладаги қарашлари бир-бирига “яқин” эканини билдирди.

Телефон орқали мулоқот чоғида Россия ва Хитон президентлари Россия раҳбарияти томонидан кўрилган чоралар “вазиятни юмшатиши, Қрим ва Украинанинг Шарқий минтақаларида яшайдиган рус тилида сўзлашувчи аҳоли хавфсизлигини таъминлаши"га умид билдирган.

Хитой томони бўлиб ўтган мулоқот ҳақида ҳозирча баёнот бермади.

Хитой ва Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган доимий аъзоси.
XS
SM
MD
LG