Линклар

logo-print

Тошкент шаҳар ҳокими прокуратура устидан президент девонига шикоят ёзди


Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Ўзбекистон президенти маъмуриятига унинг хусусий гаражларни бузиш тўғрисидаги кўрсатмасига эътироз билдирган пойтахт прокуратураси устидан шикоят киритди.

“Фарғона” нашрининг ўз манбасига таяниб ёзишича, прокурор эътирози ҳақидаги маълумот матбуотда эълон қилингач, Тошкент шаҳар туманлари ҳокимиятларига юзлаб одамлар бузиб ташланган гаражлари учун товон тўлашни талаб қилиб кела бошлаган. Айрим фуқаролар эса судга мурожаат қилган.

Тошкент ҳокими 13 январь куни прокурор эътирози туфайли ўзининг ўтган йилги гаражларни бузиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга мажбур бўлган . Мазкур қарорга биноан Тошкентда 2014 йил охиригача 40 минг гараж бузилиши режалаштирилган эди.
XS
SM
MD
LG