Линклар

Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунё миллиардерлари рўйхатидан беш нафар қозоғистонлик ўрин олди, деб хабар берди Марказий Осиё янгиликлар хизмати.

Рўйхатнинг 796-поғонасини бойлиги 2,2 миллиард долларга баҳоланган Булат Утемуратов эгаллади. 2013 йилда у 670-ўринни эгаллаган эди.

988-ўринда ҳар бири 1,8 миллиард долларга эга бўлган Тимур ва Динара Кулибаевлар жой олган. Бойлиги 1,7 миллиард долларга баҳоланган Алижон Ибрагимов – 1046-ўринда.

Ўтган йили Қозоғистоннинг энг бой кишиси сифатида эътироф этилган Владимир Ким “озроқ камбағаллашиб” қолди. Унинг бойлиги 2,3 миллиард доллардан 1,6 миллиард долларга тушиб қолган ва у рўйхатнинг 1078-ўрнини эгаллади.
XS
SM
MD
LG