Линклар

Қирғизистон -Тожикистон чегараси 5 март куни эрталаб қайта очилади. Бу ҳақда “Азия-плюс” нашри тожик ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар берган.

Нашрнинг билдиришича, 3 март куни Душанбеда ўтказилган икки мамлакат ҳукумат вакиллари учрашувида бу ҳақда келишиб олинган.

Жорий йилнинг 11 январь куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида содир этилган отишмадан сўнг чегара ёпиб қўйилган эди. Отишма пайтида Қирғизистоннинг беш, Тожикистоннинг уч чегарачиси яраланганди.
XS
SM
MD
LG