Линклар

logo-print

Собиқ коммунистик давлат ҳукуматлари Россиянинг Украинадаги ҳаракатларидан ташвиш билдирди


Польша, Чехия, Словакия ва Венгрия бош вазирлари/

Польша, Чехия, Словакия ва Венгрия бош вазирлари/

Польша, Чехия, Словакия ва Венгрия Бош вазирлари Вишеград гуруҳига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги учрашувида Россиянинг Украинадаги ҳаракатларидан ташвишда эканликларини билдирдилар.

Польша Бош вазири Дональд Туск, Чехия Бош вазири Богуслав Соботка, Венгрия Бош вазири Виктор Орбана, Словакия Бош вазири Роберт Фицо сешанба куни эълон қилган қўшма баёнотда Россиянинг ҳаракатлари "1956, 1968 ва 1981 йилги воқеаларни эсга солиши" таъкидланган.

Тўрт давлат ҳукуматлари раҳбарлари Европа Иттифоқи ва НАТОни Украинага ёрдам беришга чақирган ҳамда “Европадаги тинчлик ва хавфсизликка таҳдидга қарши курашда бирдам” эканликларини эълон қилган.

Совет Иттифоқи қўшинлари 1956 йилда Венгрия, 1968 йилда Прагадаги демократик ҳаракатларни бостириш учун бу мамлакатларга киритилган эди. 1981 йилда эса Польша ҳукумати мухолифатни йўқ қилиш мақсадида фавқулодда ҳолат эълон қилган.
XS
SM
MD
LG