Линклар

logo-print

Керри билан Лавров Украина бўҳронини бартараф қилиш йўлларини муҳокама қилгани учрашади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровларнинг бугун Парижда Украина устида чиққан қарамақаршиликни бартараф қилиш масаласида учрашишлари кутилмоқда.

Сешанба куни Керри Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини истило, дея таснифлади. АҚШ Прездиенти Барак Обама Москванинг Қримга бостириб киришини “агрессия акти”, дея атади.

Сешанба куни Путин Россия қўшинлари Қримдаги амалиётларда иштирок этаётгани йўқ дея иддао қилди. Лекин айни пайтда Қримдаги Россия фуқаролари ва русийзабон аҳолини ҳимоя қилишнинг “сўнгги чораси” сифатида Украина ҳудудига Россия қўшинларини олиб кириш ҳуқуқини сақлаб қолишини таъкидлади Путин.

Айни пайтда, Обама чоршанба куни Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон суҳбатида бўҳронни юмшатиш режаларини муҳокама қилгани хабар қилинмоқда. Бу режаларга кўра, Россия Қримдаги қўшинларини базалар ҳудудига қайтариши ва минтақага халқаро кузатувчиларининг киритилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG