Линклар

Қримда Россия қўшинлари Украинага қарашли ҳарбий қисмни босиб олгани хабар қилинмоқда


Қримдан олинган хабарларга кўра, Россия қўшинлари Украинага қарашли ҳарбий қисмнинг ҳудудини қисман эгаллаб олган.

Интерфакс агентлиги ҳаво ҳужумига қарши батальонларининг иккитаси эгаллаб олинганини хабар қилмоқда.

Франс Пресс агентлиги Украина мудофаа вазирлиги матбуот вакилига таянган ҳолда Евпаторияда жойлашган ҳарбий қисмнинг қўмондонлик пости ва назорат маркази Украина ҳарбийлари ихтиёрида қолганини хабар қилмоқда.

Айни пайтда Украина полицияси россияспараст намойишчилар эгаллаб олган Донецк вилояти ҳокимлиги биносини эвакуация қила бошлагани хабар қилинмоқда. Хабарларга кўра вилоят ҳокимлиги биноси томига Украина байроғи қайтарилган. Душанба куни намойишчилар бинони эгаллаб олиб, томига Россия байроғини тиккан эди.

Чоршанба куни полиция бино ичида портловчи мослама борлигига доир хабарлар ортидан ҳокимият эвакуация қилинишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG