Линклар

logo-print
Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси 2013 йил учун ялпи ички маҳсулот ҳажми хақида маълумот берди.

Унга кўра, 2013 йилнинг январь-декабр ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажми, жорий нархларда (номинал ЯИМ) 118.986,9 млрд ($53,2 млрд.) сўмни ташкил қилди.

Расмий статистика шу тариқа 2013 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8 фоизга ўсганини айтмоқда.

Бундан ташқари ЯИМ умумий хажмининг 82,8 фоизи нодавлат секторига, 17,2 фоиз давлат спекторига тўғри келгани қайд этилди.

Аммо мустақил иқтисодчилар фикрича, расмийлар ЯИМнинг ўсишида инфляциянинг қўшган улушига эътибор қаратмаслигини, эски нарҳлар манипуляцияси қилинишини айтиб расмий статискани жиддий шубҳа остига олишади.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда ЯИМнинг аҳоли жон бошига бўлган қиймати борасида статистика қўмитаси маълумот бермаган.
XS
SM
MD
LG