Линклар

Украина бош вазири: Қрим Украина таркибида қолиши керак, лекин ваколатлари кенгайтирилиши мумкин


Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк Қрим яримороли Украина таркибида қолиши лозимлиги, лекин мухтор минтақа ваколатлари кенгайтирилиши мумкинлигини баён қилди.

Бош вазир этиб тайинланганидан бери матбуотга берган илк интервьюсида Яценюк юзага келган жорий бўҳронда Россия Президенти Владимир Путинни айблади. Ассошиэйтед пресс агентлиги билан суҳбатида Яценюк Украинанинг амалдаги ҳукумати легитимдир, Россиянинг Қримдаги ҳаракатлари эса аскилконституциявий ва “Россия ҳукумати ҳомийлик қилаётган давлат тўнтаришига ўхшайди”, дея таъкидлади.

Украина бош вазири шунингдек, Киев молиявий ёрдам эвазига мамлакат ҳудудида АҚШнинг аксилракета мудофаа тизимларини жойлаштириш борасида Вашингтон билан сўзлашувларни олиб бораётганига оид гап-сўзларни инкор қилди. “Америка Қўшма Штатлари ҳукумати билан ҳеч қандай ҳарбий қўшинларни жойлаштириш борасида музокаралар олиб борилаётгани йўқ”, деди Яценюк.

Украина бош вазирининг бу баёноти Россия кучлари де-факто Қрим минтақаси истилосини давом эттираётган пайтда янгради.
XS
SM
MD
LG