Линклар

ЕИ Украинада давлат маблағларини ўмарган шахслар банк рақамларини музлатди


Европа Иттифоқи Украинада давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштирганлик учун масъул 18 шахснинг банк ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди.

Чоршанба кунги қарор билан ҳисоб рақамлари музлатилган шахслар рўйхати пайшанба куни ЕИнинг расмий нашрида эълон қилиниши айтилмоқда. Бу санкциялар келаси 12 ой давомида кучда бўлади.

Расмий Брюссел бу рўйхатдаги одамлар шахсларини аниқлаштиргани йўқ, лекин Озодликнинг ЕИдаги манбаларига кўра, қора рўйхатга ҳокимиятдан қувилган Виктор Янукович ва унга яқин шахслар киритилган.

Санкцияларда ўмарилган маблағларни топиб, уларни Украинага қайтариш чоралари ҳам кўзда тутилгани айтилмоқда. Лекин жазо чоралари виза чекловини ўз ичига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG