Линклар

“Кремлнинг Қримни ўзига қўшиб олиш йўлида муваффақиятга эришиши янада даҳшатлироқ мағлубиятга айланади. Агар бу иш осонгина ҳал бўлса, эртага Қозоғистоннинг руслар яшайдиган вилоятлари Россияга қўшилишни истаб қолади, кейин қарабсизки, навбатда Жанубий Осетия билан Абхазия, кетидан Шимолий Қирғизистон турибди...”

Ўқиганингиз Москва Давлат халқаро алоқалар институти (МГИМО) профессори, 62 яшар Андрей Зубовнинг 1 март куни vedomosti.ru сайтида эълон қилинган мақоласидан узиндидир.

Профессор ўз мақоласида Путиннинг Қримни Россияга қўшиб олиш ҳаракатларини Гитлернинг 1938 йили Австрияни Германияга қўшиб олишига қиёслаган.

Мақола эълон қилиниши биланоқ Зубовга ўз аризаси билан ишдан кетиш таклиф қилинди. Профессор ариза ёзишдан бош тортди. “Ҳайдасанглар кетаман, лекин ариза ёзмайман”, деди Зубов.

Россиянинг пропаганда машинаси Путин сиёсатини шак-шубҳасиз қўллаб-қувватлаётган бир шароитда Андрей Зубов руслар учун қон-қардош украинларга нисбатан бундай хиёнатни кескин ва мутлақ қоралади.

Кейинги кунларда рус зиёлилари Андрей Зубовнинг ҳимоясига кўтарилди.

Шундай қилиб, аввал профессор Зубов, кетидан эса, бошқа рус зиёлилари ўзларининг фуқаровий позицияларини билдирди.

Адабиётшунос Бахтиёр Исабековнинг бугунги OzodNazarида муҳокама қилинган ўзак масала ана ўша фуқаровий позиция масаласидир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG