Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчиларга Россия миграция қонунларидаги ўзгаришларни эслатди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Россияга боришни режалаштирган йўловчиларни у ернинг миграция қонунларидаги ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди.

Веб-сайтида чоп этилган хабарда авиакомпания 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб ўзбекистонликлар учун Россияда вақтинча бўлиш муддати ҳар 180 кунлик мудат ичида ҳаммаси бўлиб 90 суткадан ошмаслиги кераклиги ҳақида эслатади.

Россия қонун ва қоидаларининг бузилиши нафақат жарима, балки мамлакатдан депортация қилиниб юборилиш, кейинги сафар мамлакатга кириш тақиқланиши каби жиддий жазоланишларга олиб келади, дейилади хабарда.

Сўнгги пайтда Россияга учиб келган ўзбекистонликларнинг аввалги қонунбузарликлари туфайли мамлакатга киритилмасдан ортга қайтарилиши ҳоллари тез-тез учрамоқда.
XS
SM
MD
LG