Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинадаги вазиятга бағишланган халқаро сўзлашувларни украиналик ҳамкасби билан учрашмасдан тарк этди.

Чоршанба куни Парижда ўтган учрашувдан сўнг Лавров сўзлашувлар “яқин кунларда” давом этишини маълум қилди.

Учрашув давомида Россия Ташқи ишлар вазири Британия, Франция, Германия ва АҚШдан ҳамкасблари билан учрашган.

Бироқ, хабарларга кўра, Парижда Россия делегацияси Украинанинг янги тайинланган Ташқи ишлар вазири Андрей Дешица билан учрашмаган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Британия, Франция ва Германия Ташқи ишлар вазирлари билан биргаликда Лавровни Дешица билан учрашиб, Қримдаги вазият юзасидан сўзлашувлар ўтказишга чақирган эди.

Чоршанба куни Қримдан олинган хабарларга кўра, Россияга тегишлилиги гумонланаётган қўшинлар Украинага қарашли ҳарбий қисмнинг ҳудудини қисман эгаллаб олган.

Кремль Россия ҳарбийларининг Қримдаги ушбу воқеага алоқаси йўқлигини такидламоқда.
XS
SM
MD
LG