Линклар

logo-print
Туркия жумҳурияти Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон яқин фурсат ичида Ўзбекистонга сафар қилиш ниятида¸ дея баëнот берди TуркиянингЎзбекистондаги элчиси Намиқ Гунер Эрпул чоршанба куни.

Элчига кўра¸ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўтган ой Анқара ҳукумати раҳбари билан Сочида учрашган ва ана шу учрашувда Бош вазир Эрдўғон Ўзбекистонга ташриф қилиш истагини билдирган.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси¸ агар бу ташриф амалга ошса¸ икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка янги туртки беришини таъкидлай туриб¸ икки давлат манфаатларини назарда тутган ҳолда¸ ўзаро муносабатлар ўтмиши эмас¸ балки келажаги нуқтаи назаридан ҳаракат қилиш лозимлигини урғулади.

"Анқара ҳукумати экстремизм¸ террорчилик ва наркотиклар контрабандасига қарши курашда Тошкент билан ҳар томонлама ҳамкорликка ҳозир"¸ деди жумладан элчи ўз баëнотида.

Турк элчиси келтирган рақамларга кўра¸ Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги 2013 йилги йиллик савдо айланмаси 2012 йилга нисбатан 8 фоизга ошган ва 1 миллиард 250 миллион долларни ташкил этган; айни кунларда Ўзбекистон ҳудудида турк сармояси асосида ишлаëтган 450 ширкат мавжуд.

2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги йирик турк ширкатлари диний экстремизмни тарғиб қилиш¸ қолаверса қатор иқтисодий жиноятларда айблангач ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди¸ ўнлаб турк тадбиркори ҳибсга олинди ва мамлакатдан чиқиб кетди.

Ўзбекистонда Turkuaz супермаркетлар тизими очган Güneş Tekstil Konfeksiyon Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi ва Federal Elektrik Yatırım ve Ticaret A.Ş. турк ширкатлари Ўзбекистон ҳукумати ўзларига қарши ноқонуний ҳаракатларда айблаб¸ Тошкент устидан Сармоядорлар ўртасидаги келишмовчиликларни тартибга солувчи Вашингтондаги халқаро марказ (ICSID) га шикоят қилди ва жорий йил давомида бу аризалар юзасидан ажрим чиқарилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG