Линклар


Бугун ЕИ раҳбарларининг фавқулодда саммитида Россиянинг Қримга ўз ҳарбийларини киритишига нисбатан қандай чора кўриш масаласи муҳокама этилмоқда.

Саммит иштирокчиларининг матбуотга билдиришича¸ бугунги йиғин якунида Россия билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш¸ ҳамда виза либерализацияси юзасидан музокараларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин.

ЕИ раҳбарлари таъкидича¸ иттифоқ Россияга қарши санкция қўллашдан олдин тарангликни юмшатиш учун барча дипломатик чоралар ишга солинади ва жазо чоралари бу музокаралар натижа бермаган тақдирдагина ишга солинади:

- Пайшанба куни тонгги соат 10:30да менда бор ахборотга асосланган ëндашувим шуки¸ биз вазиятни юмшатиш учун барча имконни ишга солишимиз шарт. Агар келаси 24, 48, 72 соат давомида биз бу жараëн самарасиз эканини тушунсак¸ санкциялар қўллаш масаласи яна кун тартибига қўйилади¸ деди Ҳолландия Бош вазири Mark Rutte.
XS
SM
MD
LG