Линклар

АҚШ Украина суверенитетига таҳдид солганларга қарши санкция қўллади


Айни пайтда¸ АҚШнинг USS George H.W. Bush крейсери ҳозирда Қора денгизга яқин сув ҳавзасида сузмоқда.

Айни пайтда¸ АҚШнинг USS George H.W. Bush крейсери ҳозирда Қора денгизга яқин сув ҳавзасида сузмоқда.



АҚШ ҳукумати Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига таҳдид солаëтган расмийлар ва тизимларга нисбатан жазо чоралари қўллашга қарор қилди.

Бугун эълон қилинган расмий баëнотга кўра¸ АҚШ визаси берилмайдиганлар рўйхатига киритилганлар орасида ҳам Россия¸ ҳам Қрим расмийлари бор. АҚШ банкларидаги ҳисоблари музлатиладиган бу шахслар рўйхати ҳозирча эълон қилинмади.

Оқ уй баëнотида айтилишича¸ президент Барак Обама шунингдек “Украинадаги демократик жараëнлар ва тизимлар фаолиятига таҳдид солган шахс ва гуруҳлар”га нисбатан санкция қўллаш ҳақидаги буйруққа ҳам имзо чеккан.

Оқ уйга кўра¸ АҚШ маъмурияти воқеалар ривожига қараб¸ қўшимча қарорлар қабул қилишга ҳозирланмоқда.

Айни пайтда¸ Пентагон бортида масофадан туриб нишонга оладиган ракеталар ўрнатилган "U.S.S. Truxtun" крейсерини Қора денгизга йўллади.

АҚШ расмийларига кўра¸ бу крейсер Болгария ва Руминия ҳарбий кемалари билан Қора денгизда олдиндан режаланган машғулотларда қатнашади.

АҚШ Ҳарбий денгиз флоти расмий баëнотида¸ “Қора денгизга кирган Америка крейсерининг минтақадаги иттифоқчи ва шерикларга қарашли портларда тўхтаб¸ машқлар ўтказиши ҳам"таъкидланган.
XS
SM
MD
LG