Линклар

АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Қримдаги вазият бўйича суҳбатлашди.

Бу ҳақда билдирган Оқ уй маълумотига кўра, Путин билан суҳбатда Обама Россиянинг Қримдаги ҳаракатлари Украина суверенитетини бузганини ва бунга жавобан АҚШ мазкур ҳарбий интервенция ортида турган Кремль расмийларига нисбатан санкциялар қўллаганини айтган.

Шунингдек, Обама суҳбат давомида АҚШ расмийлари илгари сураётган дипломатик ечим шартларига қисқача тўхталган.

АҚШнинг дипломатик ечим таклифида Россия ўз ҳарбийларини Қримдаги базаларига қайтариши, ҳудудга халқаро кузатувчиларнинг киришига руҳсат бериши ва Украина ҳукумати билан бевосита мулоқотни бошлаши кўзда тутилган.

Барак Обама ва Владимир Путин сўнгги олти кун ичида иккинчи бор телефон орқали сўзлашишмоқда.
XS
SM
MD
LG