Линклар

Ироқда пайшаба куни рўй берган портлашлар ва отишмаларда камида 30 киши ҳалок бўлди.

Бағдод шаҳрининг шиа мусулмонлари истиқомат қилувчи ҳудудида учта машинага ўрнатилган бомбаларнинг портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди.

Шаҳарнинг бошқа қисмида эса йўл четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида бир полициячи кўз юмди, 8 киши жароҳатланди.

Бағдоддан 30 километр узоқликда жойлашган Мишада шаҳрида машинага ўрнатилган бомба 5 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Озодлик радиосининг Ироқ хизматига кўра, ҳукумат аскарлари ва жангарилар гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар ҳамон давом этаётган Фаллужа шаҳридаги снарядлар ҳужумида камида тўрт киши ҳалок бўлган.

БМТ ҳисоб-китобига кўра, жорий йилнинг бошидан бери Ироқдаги ҳужумларда камида 1400 киши кўз юмган.
XS
SM
MD
LG