Линклар

logo-print

Ироқ вазири ўғлининг рейсга кеч қолиши туфайли Ливан самолёти ортга қайтарилди


Ироқ расмийлари вазир ўғлининг рейсга кеч қолиши туфайли Ливан миллий авиакомпаниясига тегишли пассажир самолётини Бағдод аэропортида қўнишига рухсат бермади.

Бейрутдан Бағдодга учиши керак бўлган самолёт 20 дақиқа парвоздан сўнг Ироқ талаби билан ортга қайтарилган.

Яқин Шарқ Ҳаво йўллари авиакомпаниясига кўра, бортида 71 нафар пассажир бўлган самолётнинг Бейрут аэропортига қайтишига Ироқ Транспорт вазири Ҳади ал-Амири ўғлининг ушбу рейсга кеч қолгани сабаб бўлган.

Вазир Амири маслаҳатчиси Ливан миллий авиакомпаниясига тегишли самолёт Бағдод аэропортидаги таъмирлаш ишлари туфайли ортга қайтганини билдирди.
XS
SM
MD
LG