Линклар

logo-print
Туркияда 30 март куни маҳаллий сайловлар ўтгач, мамлакатда Facebook ва YouTube ёпилиши мумкин.

Бу ҳақда кеча қечқурин Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ATV телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Эрдўғоннинг ушбу баёноти Бош вазир оиласи билан боғлиқ “коррупциявий можора”лар фонида янгради.

Ўтган ҳафта Эрдўғоннинг ўз ўғли билан уйда сақланаëтган бир неча ўнлаб миллион нақд еврони қандай қилиб яшириш ҳақидаги телефон суҳбати экани иддао этилаëтган аудиоëзувлар Интернетда пайдо бўлди.

Бу аудиоëзувларни монтаж ва тажовуз деб атаëтган Эрдўғон¸ уни март ойига белгиланган маҳаллий сайловлар ва август ойига белгиланган президент сайлови арафасида ўз ҳукуматига қарши уюштирилган фитнанинг бир қисми деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG