Линклар

logo-print
6 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман жиноий ишлар бўйича суди ҳукмига кўра, Фахриддин Тиллаев 10 йилу 8 ой, Нураддин Жуманиёзов эса 8 йилу 3 ойлик муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Маҳкама мухолифатдаги “Эрк” партияси ва Ўзбекистон халқ ҳаракати аъзолари Тиллаев билан Жуманиёзовни одам савдосида айбдор деб топган.

“Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг айтишича, Тиллаев билан Жуманиёзов сохта айбловлар билан маҳкамага тортилган бўлиб, аслида улар мухолифатдаги фаолияти учун жазоланган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Фахриддин Тиллаев Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди томонидан "майда безорилик", "туҳмат" ва "интернетда нотўғри фактларга асосланган мақолалар" чоп қилишда айбдор деб топилиб, 15 суткага қамалган эди.

Ўтган йилнинг бошида эса мардикорлар ҳимоясига отланган Фахриддин Тиллаев, Нуриддин Жуманиёзов маҳкама ҳукми билан ҳар бири 7 миллион сўмлик жаримага тортилган эди.
XS
SM
MD
LG