Линклар

logo-print

Турчинов Қрим референдумини бекор қилди


Украина муваққаат президенти Александр Турчинов.

Украина муваққаат президенти Александр Турчинов.

Украина Радаси спикери ва муваққат президент Александр Турчинов Қрим Олий Кенгашининг референдум ўтказиш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Турчиновга кўра, Украина Олий Радаси Қрим мухтор ўлка парламентини тарқатиш жараёнини ҳам бошлайди.

Қрим Олий Кенгаши Турчиновнинг бу баёнотини ҳуқуқий асоссиз дея баҳолади.

Ҳозирда Москвада бўлган Қрим парламенти спикери Владимир Константинов қримликлар референдумдан сўнг бутун Украинани Россияга қўшиб олиш учун ҳаракат бошлашга тайёрлигини таъкидлади.

Жума куни Киевда ўтказилган брифингда сўзлаган Олий Рада расмийси Руслан Кошулинскийга кўра, Украина ҳукумати Россияга қарши ҳарбий қаршилик кўрсата олмаслигини тушунган ҳолда вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилаяпти.

“Украина ҳақиқати”нинг Украина Мудофаа вазирлигига таяниб хабар қилишича, Россия Қора денгиз флоти Докузлав кўлида Украина ҳарбий кемалари йўлини тўсиш учун сув ости кемасини портлатиб чўктирган. Кеча ҳам худди шу жойда бошқа бир кема чўктирилгани хабар қилинган эди.

5 март куни ўғирланиб кейин қўйиб юборилган Украина чегара хизмати генерали Михаил Коваль уни Россия махсус хизмати ўғирлагании иддао қилиб чиқди.
XS
SM
MD
LG