Линклар

logo-print
Украиналик ёшу –қари Россия президенти Владимир Путинга мурожаат этиб, мамлакат ҳудудий яхлитлигига дахл қилмасликка чақирмоқдалар. Кимдир ҳазиломуз видеороликлар билан, кимдир очиқ баёнотлар кўринишида.

Украиналик болалар Путинни уруш аҳдидан қайтариш учун унга аскар ўйинчоқларини юборишни бошлашди.

"Путин амаки, уруш-уруш ўйнамоқчи бўлсангиз, аскар ўйинчоғимизни олинг", дейишмоқда улар.

Киев марказида қутиларга ўйинчоқларини солиб, Кремлга жўнатаётган украиналик болалардан бири 7 ёшли Дмитро.

- Мен уруш бўлишини, одамлар ўлишини хоҳламайман, дейди у.

Украиналик фаол Иванна Коболевага кўра, болалар Путинга ўйинчоқ танк ва самолётларини жўнатмоқда.

- Кимки 21 асрда Европада уруш оловини ёқмоқчи экан, демакки, у ёшлигида етарли ўйинчоқ ўйнамаган, - дейди Коболева.



"Владимир Владимирович идите домой!"

Уддабуррон одессаликлар эса Россия раҳбарига мурожаатларини ҳазиломуз тарзда ифодалашди.

Олти дақиқалик видеороликда одессаликлар гўёки Россия президенти билан телефонда гаплашаётган бўлиб, ҳар бир гап охирида "Владимир Владимирович, идите домой", дейишади.

"Владимир Владимирович, Одессадаги коммунал квартирада яшовчи қўшнилар ҳам ўзини бунақа тутмайди, дейди одессаликлардан бири.



Ню Йорк шаҳрининг Брайтон Бичида юрган одессаликлардан бири эса: "Володя, бу одессалик Серёжа, ҳозир Ню- Йоркда, Брайтондаман. Бу ерда руслар кўп дейишади, уларни ҳимоя қилмайсизми, ҳа майли, хуллас Go Home, Владимир Владимирович", дейди.

"Бир тилда гаплашиб, бир саҳнада рол ижро этганмиз"

Интернетда пайдо бўлган яна бир видеороликда украиналик санъат аҳли, таниқли украиналик актёр, режиссёр, рассом ҳамда композиторлар россиялик ҳамкасбларига мурожаат этиб, "Биз бир тилда гаплашиб, бир саҳнада рол ижро этганмиз. Бизни кимдир уруштиришини истамаймиз", деб таъкидлашади.

Украина халқ артисти Раиса Недашкова рус матбуотида Украина ҳақида бир тарафлама берилаётган ахборотга ишонманг, дея юзланади россиялик ҳамкасбларига.

"Мен антисемит, мен бедеровчи, яна нима мен фашистманми, йўқ, Украина ҳақидаги бу ахборот ёлғон", - дейди украиналик таниқли актрисса.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG