Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:46

Обама Канада бош вазирига гаровда ютқазган икки қути пивони жўнатади


АҚШ президенти Барак Обама Канада бош вазири Стивен Ҳарперга гаровда ютқазган икки қути пивони жўнатади.

Обама ва Ҳарпер Сочи Олимпиадасининг ярим финал ҳамда финал босқичига чиққан икки мамлакат хоккей жамоалари ғалабасига бахслашишганди.

АҚШ ва Канада ўртасидаги эркаклар хоккей жамоалари ўртасидаги ярим финалдаги ўйинни ҳам аёллар ўртасидаги финал беллашувини ҳам Канада ютди.

Ҳарпер ва Обама авваллари ҳам спорт ўйинларида гаров ўйнашган. Улар 2010 йилги Олимпиада ўйинларида ҳам ўзларининг хоккей жамоалари ғалабасига бахслашишган. Ўшанда Обама Ҳарперга бир қути пиво юборган эди.
XS
SM
MD
LG