Линклар

Украина: “Правый сектор" ҳаракати етакчиси президентликка номзодини илгари сурди


Украинадаги “Правый сектор" ҳаракати етакчиси Дмитрий Ярош 25 май кунига белгиланган президентлик сайловига номзодини қўйишини айтди.

Бугун Киевдаги матбуот анжуманида Ярош ксенофобия и антисемитизмга қарши эканини таъкидлади.

Россия ҳукумати Ярош ва у етакчилик қилаётган “Правый сектор" ҳаракатини миллатчи-экстремистик фаолиятда айблаб келади.

Жаноб Ярош террорчилик даъватлари билан чиққан, дея Россияда унга қарши жиноят иши ҳам очилган.

“Правый сектор" етакчиси Россияда унга қарши жиноят иши очилгани унинг президентлик сайловида қатнашишига ҳалал қилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG