Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:12

Кэтрин Эштон Теҳронда Эрон раҳбарлари билан музокара бошлайди


ЕИ Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон.
ЕИ Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон якшанба куни Теҳронда Эрон раҳбарлари билан музокара ўтказиши кутилмоқда.

Эштон хоним Эроннинг ядровий дастури, Европа Иттифоқи ва Эрон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар борасида сўзлашувлар олиб бориш учун шанба куни Теҳронга борган.

Эрондаги давлатга қарашли ахборот воситалари ва маҳаллий нашрлар Эштоннинг ташрифини “муҳим аҳамиятга эга” дея баҳоламоқда.

Ноябрь ойида Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари Теҳрон ўз ядровий дастуриининг айрим жиҳатларини амалга оширишни тўхтатиши эвазига Эронга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар юмшатилишига келишиб олинган эди.
XS
SM
MD
LG