Линклар

logo-print

Керри Лавровни Қримни Россияга қўшиб олмаслик ҳақида огоҳлантирди


АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ч) ва Россия ТИ вазири С.Лавров.

АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ч) ва Россия ТИ вазири С.Лавров.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Қримни Россияга қўшиб олиш "ҳар қандай дипломатик мулоқот йўлини ёпиб қўйиши”ни айтди.

Керрининг Лавров билан телефон орқали сўзлашуви Россия тарафдори бўлган қуролли кучлар Қримда ўз назоратини кучайтирганидан кейин бўлиб ўтди.

8 март куни халқаро кузатувчилар гуруҳи Қрим ҳудудига кирмоқчи бўлганида огоҳлартирувчи ўт очилди.

Шундан сўнг халқаро кузатувчилар ортга қайтишга мажбур бўлди.

АҚШ Президенти Барак Обама Украинадаги бўҳрондан ташвишга тушган Болтиқ бўйи давлатлари раҳбарларини Қўшма Штатлар уларнинг хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беришини таъкидлади.

Президент Обама Украина масаласини Европадаги иттифоқчилари билан ҳам муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG