Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:42

“Билайн-Ўзбекистон” абонентлари сони 10,5 миллиондан ошди


“Билайн-Ўзбекистон” уяли алоқа оператори 2013 йил якунига оид маълумотларни эълон қилди.

Ширкатнинг матбуот хизматига кўра, ўтган йил Ўзбекистондаги энг йирик алоқа оператори абонентлари 324 минг кишига кўпайиб, 10 миллион 518 мингдан ошган.

2013 йил тўртинчи чорагида ҳар бир абонентнинг бир ойлик ҳисоби ўртача 3 фоизга, яъни, 5,5 долларгача ўсган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда 19 миллион киши уяли алоқадан фойдаланади.

Мижозларга Билайн ва Ucell GSM-операторлари ҳамда Uzmobile ва Perfectum Mobile CDMA-операторлари хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистонда аввал 10 миллиондан зиёд мижозга хизмат кўрсатиб келган “МТС-Ўзбекистон” уяли алоқа операторининг лицензияси 2012 йил июлида олиб қўйилган.

Ўзбекистон уяли алоқа бозорига қайтиш йўлидаги ширкатнинг уриниши натида бермади.
XS
SM
MD
LG