Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:34

Россия ҳарбийлари Қримдаги заставани босиб олди


Симферополь яқинида жойлашган Украинага қарашли база олдидаги россиялик ҳарбийлар.
Симферополь яқинида жойлашган Украинага қарашли база олдидаги россиялик ҳарбийлар.
Россия ҳарбийлари Қримнинг ғарбий соҳилида жойлашган “Черноморское” посёлкасидаги Украинанинг чегара заставасини босиб олди.

Буни Украина Давлат чегара хизмати матбуот котиби Олег Солободян маълум қилди.

Унга кўра, застава маъмурияти якшанба куни эрталаб соат олтида 30 нафар россиялик қуролли ҳарбий томонидан қон тўкилишсиз ишғол қилинган.

Бу билан Россия ҳарбийлари Қримда босиб олган чегара постлари сони 11 тага етди.

16 март куни Қрим Мухтор Республикасининг Россияга қўшилиши бўйича референдум ўтказилиши режаланган.

Якшанба куни Украина Бош вазири Арсений Яценюк Украина ўзининг хатто бир қарич ерини Россияга бермаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG