Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:32

OzodNazar: Ўзбекистонда ҳар бир касалхонанинг ўз прейскуранти бор


“Туман марказий касалхонасида бу йилнинг ҳисобидан яна 5 койка қисқартирилаяпти. Сил касалликлари диспансеридаги 10 койкани Зомин тумани диспансерига қўшиб беришди, 10 койкани қисқартиришди. Тумандаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳам ёпилишга тушган эди, вазирликка бориб, уни ёптирмасликка зўрға кўндириб келдилар. Фориш, Бахмал туманларида 2 тадан касалхона бор эди, уларниям биттаданини қисқартиришди”.

Бу маълумотларни Озодлик ўтган ҳафтада Жиззах вилоят, Зарбдор туман соғлиқни сақлаш бўлими мутасаддисидан олди.

Зарбдорлик расмийга мурожаат қилишимизга эса, Анорбой Холиқуловнинг арзи сабаб бўлди. Холиқуловнинг айтишича, у яшайдиган Бўстон шаҳарчасидаги 25 беморга мўлжалланган касалхона 2013 йилнинг 30 ноябрида ёпиб қўйилган.

Зарбдор туман соғлиқни сақлаш бўлими мутасаддиси касалхоналар ёпилаётганини, ёпилмаётганларида эса койкалар қисқартирилаётганини мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан изоҳлади.

Унинг айтишича, ислоҳотларга Ўзбекистон Республикаси Президенти 2011 йил, 28 ноябрда имзолаган “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосдир.

У қандай ислоҳотки, кўп озайса, бор йўқолса?!

Бу фақатгина бюджет маблағларини тежаш зарурати билан изоҳланадими ёки соғлиқни сақлаш ишини ташкил қилишнинг янгича принципларига ўтилаяптими?

Агар янги принципларга ўтилаётган бўлса, қишлоғидаги касалхона ёпилиб қолган беморнинг дарди энди нима ҳисобига даво топади?

Бу саволларни ислоҳот муаллифлари – Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларига бера оламиз, деган умидимиз бор, албатта.

Ҳозирча эса, Тошкентдаги поликлиникалардан бирининг жарроҳи, 15 йиллик иш стажига эга, ўзини "доктор Шокиров", деб таништирган 41 яшар врач билан суҳбатни тингланг.

Доктор Шокиров ислоҳот муаллифи бўлмагани учун унга юқоридаги саволларимизни бермадик, албатта. Бироқ унинг айтганларидан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги бугунги вазият тўғрисида муайян тасаввурга эга бўлиш мумкин.

OzodNazar: Доктор Шокиров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:28 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG