Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:20

Кэтрин Эштон: Эрон билан якуний келишувга эришишга "кафолат йўқ"


ЕИинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон ва Эрон ТИ вазири М.Ж.Зариф.
ЕИинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон ва Эрон ТИ вазири М.Ж.Зариф.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокаралардан сўнг кенг кўламли якуний келишув имзоланишига "кафолат йўқ" дея баёнот берди.

Эштон буни 9 март куни Теҳронда Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан бирга ўтказган матбуот анжуманида айтди.

Ўз навбатида Жавод Зариф Эрон фақат мамлакат “ҳуқуқлари” тан олинган келишувни қабул қилишини урғулади.

Кэтрин Эштон Эроннинг ядровий дастури, икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар борасида сўзлашувлар олиб бориш учун шанба куни Теҳронга борган.

Ноябрь ойида Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари Теҳрон ўз ядровий дастуриининг айрим жиҳатларини амалга оширишни тўхтатиши эвазига Эронга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар юмшатилиши борасида вақтинча келишувга эришган эди.
XS
SM
MD
LG