Линклар

АҚШ ва Хитой Малайзиянинг йўқолган самолётини қидириш ишларига қўшилди


Malaysia Airlines авиаширкатига қарашли йўқолиб қолган самолётни қидириш давом этмоқда.

Малайзия ҳукумати бортида 239 одам бўлган самолётни қидиришга 40 та кема ва 22 та самолёт жалб этилганини билдирди.

Шанба куни эрталаб Куала-Лумпур шаҳридан Хитой пойтахти Пекин томон учаётган пайтда Малайзия ва Вьетнам ўртасидаги ҳудудда радардан ғойиб бўлган Boeing 777 самолётини қидиришга Хитой ва АҚШ ҳам қўшилди.

Малайзия расмийлари ўғирланган Европа паспортлари билан камида икки йўловчи охирги бўлиб самолётга чиққани акс этган кузатув камералари ёзиб олган видетасвир ўрганилаётганини билдирди.

Малайзия Транспорт вазири Ҳишамуддин Ҳусайн қидириш ишларига халқаро агентликлар, жумладан, АҚШ Федерал тергов бюроси ҳам қўшилганини тасдиқлади.

Malaysia Airlines авиаширкатининг тижорат бўйича директори Ҳью Дунлеви 9 март куни журналистларга буларни айтди.

- Биз 30 соатдан ортиқ вақтдан бери алоқа йўқолиб қолган самолёт йўловчиларининг оила аъзолари билан сўзлашдик. Бизнингча, улар энг мудҳиш вазиятга ўзларини тайёрлашлари керак, деди Ҳью Дунлеви.
XS
SM
MD
LG