Линклар

Ироқ расмийлари якшанба куни Ҳилла шаҳрида амалга оширилган худкуш ҳужумда камида 42 киши ўлгани, 150 дан ортиқ одам жароҳат олганини билдирди.

Ироқ полициясига кўра, худкуш портловчи моддалар билан тўла машинани одамлар тирбанд бўлган текширув пунктида портлатган.

Рейтерс агентлигига кўра, портлаш оқибатида камида 50 та машина ёниб кетган. Йўловчилар машинадан ташқарига чиқолмай қолган.

Кучли портлаш натижасида текширув пости мажмуаси вайрон бўлган.

Аксар аҳолиси шиа бўлган Ҳилла шаҳри пойтахт Бағдоддан 95 километр жанубда жойлашган.

БМТ маълумотига кўра, 2013 йил давомида Ироқдаги мазҳаблараро зўравонликлар оқибатида 8868 киши нобуд бўлган. Бу сўнгги беш йил давомида қайд этилган энг кўп талафотдир.
XS
SM
MD
LG