Линклар

Қримда Украина телеканаллари ўрнини Россия телеканаллари эгаллади


"Чорноморка" телеканали эфири тўхтатилганига қарши Симферополдаги намойиш, 2014 йилнинг 8 марти.

"Чорноморка" телеканали эфири тўхтатилганига қарши Симферополдаги намойиш, 2014 йилнинг 8 марти.

Россия телеканаллари Қримда аввал Украина телекомпаниялари томонидан фойдаланилган частоталарда ўз кўрсатувларини намойиш қила бошлади. Бу ерда Украина телеканаллари эфирини тўлқин орқали тарқатиш бутунлай тўхтатилган.

Ҳозир “Россия-24” ва “Звезда” ҳарбий телеканали "Чорноморка" телерадиокомпанияси ва СТБ ўрнига чиқаяпти. Шунингдек, Бешинчи канал ўрнини ТНТ, “Интер” ўрнини эса НТВ кўрсатувлари эгаллаган.

Бу борада ўзини ўзи сайлаб олган Қрим расмийлари томонидан ҳозирча бирор расмий изоҳ берилгани йўқ.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти экстремал цензура деб аталган бу ҳолатга, оммавий ахборот воситалари ва матбуот марказларининг ёпилиши ҳамда журналистларга ҳужум қилиш ва уларни таҳқирлашга чек қўйишга чақирди.
XS
SM
MD
LG