Линклар

АҚШ президенти Оқ уйда Украина бош вазирини қабул қилади


Бош вазир Арсений Яценюк 9 март куни Киевдаги намойишда Украина ўз ҳудудининг бир сантиметрини ҳам бермаслигини таъкидлади.

Бош вазир Арсений Яценюк 9 март куни Киевдаги намойишда Украина ўз ҳудудининг бир сантиметрини ҳам бермаслигини таъкидлади.

Украинанинг Қрим туфайли Россия билан муносабатлари таранглашган бир пайтда АҚШ президенти Барак Обама Киевга ўз дастагини билдириш учун чоршанба куни Украина бош вазири Арсений Яценюк билан учрашади.

Оқ уй Обама ва Яценюк Россиянинг Қримдаги ҳарбий аралашувига қандай тинч ечим топишни муҳокама қилишларини билдирди.

Учрашув чоғида улар Украина учун халқаро молиявий кўмак масаласини ҳам муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Яценюк якшанба куни Киевда бўлиб ўтган намойиш чоғида Украина ўз ҳудудининг бир сантиметрини ҳам бермаслигини айтган.

Бу орада Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркель ва Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан телефон орқали суҳбат чоғида Қримдаги россияпараст расмийларнинг шу йил 16 март куни Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш қарорини ҳимоя қилган.

Якшанба куни бутун Украина бўйлаб россияпараст ва украинапараст кучларнинг митинглари бўлиб ўтди, бу эса мамлакатдаги вазиятни баттар таранглаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG