Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:18

Ўзбекистонда айрим мансабдорлар хорижга рухсатсиз чиқолмайдиган бўлди


Четга рухсатнома билангина чиқа оладиган ўзбекистонлик мансабдорлар рўйхати президент И. Каримов қарори билан тасдиқланган.
Четга рухсатнома билангина чиқа оладиган ўзбекистонлик мансабдорлар рўйхати президент И. Каримов қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистонда айрим давлат амалдорлари эндиликда хорижга фақат мамлакат президенти, Вазирлар маҳкамаси ва президент девонининг тегишли хизматларидан махсус рухсатнома олганидан кейингина чиқа оладилар.

Чет элга махсус рухсатнома билангина чиқа оладиган амалдорлар рўйхати Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғриси”даги қарори билан тасдиқланган.

5 март куни имзоланган бу ҳужжат мансабдор шахсларнинг чет мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш, хизмат сафарлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлаш ва давлат сирларини сақлаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонунида давлат сири ёки ҳарбий сир бўлган маълумотлар билан ишлаётган ёки ишлаган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ўзларининг ёзма розиликлари асосида чекланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
XS
SM
MD
LG