Линклар

logo-print

Украина шарқида вазият таранглашишда давом этмоқда


Украинанинг шарқий минтақаларида россияпарастлар намойишлари давом этмоқда.

Украинанинг шарқий минтақаларида россияпарастлар намойишлари давом этмоқда.

Украинанинг турли минтақаларида якшанба куни янги ҳукумат тарафдорлари билан россияпараст намойишчиларининг чиқишларининг ўтказилиши мамлакатдаги вазиятни янада таранглаштирди.

Украина шарқидаги Донецк шаҳрида минглаб россияпараст намойишчилар якшанба куни вилоят ҳокимлиги томон юриш қилиб, бинодан Украина байроғини олиб ташлаб, ўрнига Россия байроғини тикишди.

Айни пайтда, муддатидан аввал ўтказилаётган президентлик сайлови номзодларидан бири Виталий Кличко қатнашиши кутилган намойиш россияпарастлар томонидан ҳужум қилиниши мумкинлигига доир хавотирлар боис қолдирилди.

Донецкка қўшни Луганск вилоятида россияпараст намойишчилар вилоят ҳокимлиги биносини эгаллаб олиб, губернаторнинг истеъфосини талаб қилди.

Қрим пойтахти Севастопольда эса, минглаб намойишчи Россияга қўшилиш ғоясини кўтариб чиқди.

Россияга қўшилишга қарши намойишда 500га яқин одам иштирок этди.
XS
SM
MD
LG