Линклар

Шанба куни парвоз пайтида ғойиб бўлган самолёт излари топилмаяпти


Шанба куни изсиз йўқолган самолёт бортида 239 одам бўлган.

Шанба куни изсиз йўқолган самолёт бортида 239 одам бўлган.

Шанба куни радарлардан йўқолган Малайзия ҳаво йўлларига қарашли йўловчи самолётнинг излари ҳамон топилгани йўқ. Шанба куни изсиз йўқолган самолёт бортида 239 одам бўлган.

Терговчилар самолётга ўғирланган паспортлар билан чиққан икки йўловчини текшириш давом этаётганини айтмоқда. Куала Лумпурдан Пекинга кетаётган учқич йўловчиларининг икки нафари Австрия ва Италия фуқароларига тегишли, бундан икки йил аввал ўғирланган паспортлар билан рўйхатдан ўтгани айтилмоқда.

Малайзия полиция бошлиғи Холид Абу Бакарнинг Франс пресс агентлигига айтишича, ўғирланган паспортни ишлатганлардан бирининг шахси кузатув камерасидан олинган видео ёрдамида аниқланган. Полиция бошлиғи бошқа тафсилотларни очиқламади.

Шанба куни радарлардан ғойиб бўлган Boeing 777 учқичи портлатилган ёки ўғирлаб кетилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хавотир билдирилмоқда.

Самолёт йўловчиларининг 150дан ошиқроғи Хитой фуқаролари бўлган.
XS
SM
MD
LG