Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:16

Қрим можароси ўзбекларни ҳам “уриштириб” қўйди


Украинага қарашли Қрим ярим ороли билан боғлиқ бўҳрон бошланганидан бери у (бўҳрон) нафақат жаҳоннинг етакчи давлатлари раҳбарлари, балки оддий фуқароларнинг ҳам диққат марказида қолмоқда.

16 мартга Қримда ўтказилиши режалаштирилган ва расмий Киев тан олмаётган рефрендум яқинлашар экан, хос суҳбатларда ва айниқса, Интернет саҳифаларида Москва тарафдорлари ва унинг мухолифлари ўртасида баҳс-мунозаралар қизигандан қизимоқда.


“Россия Қримни тортиб олса, мардикорлар учун иш ўрни кўпаяди”, дейиш бозорда ўтирган қулнинг “харидорим кўпайса яхши бўларди”, деган хаёлига ўхшаш гапдир”.

Қрим мавзуида берилаётган хабарларимизга келаётган шарҳларга қараганда, ўзбеклар ҳам ўз қарашлари ва тутган позицияларига қараб, икки қарама-қарши қутбга йиғилиб бораётгандай.

Ўзбекистонлик педагог олим, Европа мамлакатларидан бири берган сиёсий бошпанада яшаётган Абдулла Абдуқодир ўғли Россиянинг Қримга кўз тикаётганини кескин қоралаётганлардан бири.

Олим Путин тарафдорлари Озодликка йўллаган шарҳларда ўртага ташланган саволларга ўзининг OzodNazarидаги жавоблари билан ўртоқлашди.


XS
SM
MD
LG