Линклар

Ўзбекистон Халқ Банки ва Микрокередитбанк бошқарув кенгашлари раислари Жамшид Сайфиддинов ва Нодир Назаров ўз лавозимларидан олинди.

Ўзбекистон Марказий Банкининг кенгайтирилган таркибдаги сўнги йиғилишида Банк молиявий ҳолати бўйича муаммоларнинг ечимсиз қолаётгани ҳамда айрим банк ходимлариринг хуқуқ-тартибот идоралари томонидан товламачиликда гуманаётгани боис икки рахбар қаттиқ танқидга учраган эди.

Марказий Банкдаги Озодлик манбаларига кўра, Микрокередитбанк раислигига Ўзбекистон ташқи иқтсодиёт фаолият Миллий Банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Нозим Хусановнинг тайинланиши кутилмоқда.

Халқ Банки раҳбарлигига кимнинг номзоди кўрилаётгани ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG