Линклар

Жаҳон банки жорий йилда Украинага мамлакатдаги ислоҳотлар ва ривожлантириш лойиҳаларини давом эттириши учун 3 миллиард АҚШ доллари ажратишга тайёр эканини маълум қилди.

Банк президенти Жим Ён Ким душанба куни Вашингтонда қилган чиқишида “биз Украина халқига бундай қийин даврда ёрдам беришга тайёрмиз ва мамлакатдаги вазият тезроқ барқарорлашишига умид қилиб қоламиз” деди.

Моддий ёрдам иқтисодий барқарорлик ўрнатишга, жумладан, банк тизимини мустаҳкамлашга, энергетика соҳасини ислоҳ қилишга ҳамда “коррупцияга қарши жиддий кураш олиб боришга” йўналтирилади.

Жаҳон банки Украинада умумий қиймати 3,7 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳаларни молиялаштириб келади. 2014 йилда ваъда қилинаётган 3 миллиардли ёрдам алоҳида берилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG