Линклар

Бортида 239 нафар йўловчи бўлган “Малайзия ҳаво йўллари” самолётнинг радардан ғойиб бўлишига нима сабаб бўлгани ҳалигача аниқланмади.

8 март куни эрталаб Куала-Лумпур шаҳридан Хитой пойтахти Пекин томон учиб кетаётган Боинг-777 йўловчи самолёти билан алоқа Малайзия ва Вьетнам ўртасидаги ҳудудда узилган эди.

Турли мамлакатлардан 40та кема ва 34 самолёт жалб этилган қидирув ишлари ҳозирча самара бермади. Айни дамда Малайзия ҳукумати қидирув ҳудудини икки бараварга кенгайтирганини маълум қилди.

Душанба куни вьетнамлик қидирувчилар тарафидан топилган метал бўлаклари самолётга тегишли эмаслиги аниқланди.

Шанба куни радарлардан ғойиб бўлган самолёт портлатилган ёки ўғирлаб кетилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хавотирлар билдирилмоқда.

Самолёт йўловчиларидан икки нафари ўғирланган Европа паспортларидан фойдалангани аниқланди.
XS
SM
MD
LG