Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Москвага сафари олдидан россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.

Қозоқ президентининг веб-саҳифасидаги маълумотга кўра, Қозоғистон Россиянинг Украинадаги этник озчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш позициясини қўллаб-қувватлайди.

Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин сешанба куни Москва шаҳрида учрашади. Россия президентининг матбуот-хизмати мамлакат раҳбарлари “долзарб халқаро масалалар” бўйича сўзлашувлар ўтказишини билдирди.

Бу Қозоғистон президентининг сўнгги бир ҳафта ичида Москвага қилаётган иккинчи сафаридир.

Назарбоев 5 март куни Москвада Беларус президенти Александр Лукашенко ва Россия президенти Владимир Путин билан Божхона иттифоқига оид масалаларни муҳокама қилган эди.
XS
SM
MD
LG