Линклар

БМТ Болалар фонди (ЮНИCEФ) Сурия болалар учун энг хавфли жойлардан бирига айланганини маълум қилди.

Ташкилотнинг душанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, сўнгги бир йил давомида Суриядаги фуқаролар уруши таъсири остида қолган болаларнинг сони икки баробарга кўпайган.

Бундан ташқари, ЮНИCEФ ҳисоботида бир неча юз минг ёшлар мамлакатдаги қамалда бўлган шаҳарларда қолаётган айтилади.

Ташкилотга кўра, Сурияда уч йилдан бери давом этаётган қуролли тўқнашувлар натижасида камида 10 минг бола ҳалок бўлган, реал рақамлар эса бундан кўпроқ бўлиши мумкин.

Уруш жами 5,5 миллион суриялик болаларга таъсир қилгани, улардан 2 миллиони руҳшунослар ёрдамига муҳтож экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG