Линклар

Малайзиянинг йўқолган самолётига ўғирланган паспорт билан чиққан шахснинг кимлиги аниқланди


Малайзиянинг йўқолган самолётини қидираётган Вьетнамнинг ҳарбий самолёти экипажи аъзоси.

Малайзиянинг йўқолган самолётини қидираётган Вьетнамнинг ҳарбий самолёти экипажи аъзоси.

Малайзия полицияси бошлиғи Тан Сри Ҳолид ўтган ҳафта йўқолган йўловчи самолётга ўғирланган паспортлар билан чиққан икки шахсдан бири 19 яшар эронлик бошпана изловчи эканини маълум қилди.

Сешанба куни Куала Лумпур шаҳрида сўзлаган полиция бошлиғи Ҳолид икки шахс Германиягача етиб олишни режалагани тахмин қилинаётгани ва улар террорчи гуруҳга аъзо бўлмаганини билдирди.

Ўғирланган пасспорт билан самолётга чиққан иккинчи шахснинг кимлигини аниқлаш устида олиб борилаётган иш давом этмоқда.

Айни пайтда уч кун олдин йўқолган самолётни қидириш ҳудуди кенгайтирилди.

8 март куни эрталаб Куала-Лумпур шаҳридан Хитой пойтахти Пекин томон учиб кетаётган, бортида 239 одам бўлган Боинг-777 йўловчи самолёти билан алоқа Малайзия ва Вьетнам ўртасидаги ҳудудда узилиб қолган эди.
XS
SM
MD
LG