Линклар

logo-print

Афғонистон вице-президенти Кобул ташқарисидаги қабристонга дафн қилинди


Якшанба куни 56 ёшида ўз ажали билан вафот этган Афғонистон вице-президенти Муҳаммад Қосим Фаҳим сешанба куни дафн қилинди.

Видолашув маросими Мудофаа вазирлиги биносида бошланди ва кейин президентлик саройида давом этди.

Маросимда давлат расмийлари, хориждан келган меҳмонлар ва чет эл дипломатлари қатнашди.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Фаҳимнинг мамлакат учун қилган хизматларини олқишлаб унинг вафотини миллат учун “катта йўқотиш” деб атади.

Маҳаммад Қосим Фаҳимни пойтахт Кобул ташқарисидаги қабристонга кўмиш маросимида минглаб одам иштирок этиди.

Миллати тожик бўлган Фаҳим Толибларга қарши Шимол Иттифоққига бошчилик қилган.
XS
SM
MD
LG