Линклар

Виктор Янукович ҳали ҳам Украина президенти эканини иддао қилди


Виктор Янукович.

Виктор Янукович.

Украинанинг ҳокимиятдан четлатилган собиқ президенти Виктор Янкович сешанба куни Ростов шаҳрида матбуот анжумани ўтказди.

Янукович ўз чиқишида ҳали ҳам Украина президенти экани ва мамлакат қуролли кучлари қўмондони бўлиб қолишини таъкидлади.

Украина собиқ президенти хавфсизлик билан боғлиқ вазият яхшиланган заҳоти Киевга қайтишини билдирди.

Собиқ президент май ойига белгиланган президентлик сайловини “ноқонуний” ва ҳозирги ҳукуматни “аксил конституциявий хунта” дея атади.

Виктор Янукович Киевдаги ноқонуний ҳукумат сабабли Қрим Украина таркибидан ажралиб чиқмоқчи эканини урғулади.

“ВертолЭкспо” марказининг “Аметист” кўргазма залидаги тадбирни Януковичга яқин бўлган шахслар уюштирди.

Украина парламенти Виктор Януковични ҳокимиятдан четлатганидан кейин илк бор 28 феврал куни Ростов шаҳрида матбуот анжумани ўтказган эди.

Янукович ўша чиқишида Украина халқидан узр сўраган, мамлакатни нима учун тарк этишга мажбур бўлгани ҳақида сўзлаган ва ҳали ҳам Украинанинг қонуний президенти эканини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG