Линклар

OzodNavigator: Хорижда ногирон нормал ҳаёт кечирадими?


23 йилдан бери ногиронлик аравачасига михланиб қолган Бўстонбой Орзиев илтимосини Бувайда ҳокимлиги беписанд қолдирмоқда.

23 йилдан бери ногиронлик аравачасига михланиб қолган Бўстонбой Орзиев илтимосини Бувайда ҳокимлиги беписанд қолдирмоқда.

OzodNavigator дастурининг 12 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да бошланадиган сонида, хориждаги ўзбекистонликлар ёрдамида "Сиз яшайдиган мамлакатда ногиронларга муносабат қандай?" деган савол жавобини излаймиз.



Фарғона вилояти Бувайда тумани Бештерак қишлоғида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони 43 яшар Бўстонбой Орзиев ўзи яшайдиган кўчанинг 200 метр жойини асфальт қилиб беришни сўраб, туман ҳокимлигига уч йилдан бери қилган мурожаатлари беписанд қолдирилмоқда.

Бўстонбой ака, 1991 йилнинг октябрь ойида, Ўзбекистон эндигина мутсақилликка эришган пайтда, ҳали собиқ иттифоқ расман узил-кесил парчаланишга улгурмай туриб Совет армияси сафида Россиянинг Сахалин минтақасида чегарани қўриқлаётганда рўй берган отишма оқибатида ногирон бўлиб қолган.

Айни пайтда, шу кунларда Сочида ўтказилаётган 2014 йилги қишки паралимпиада ўйинларида 43 давлатдан 550 нафар имконияти чекланган спортчилар қатнашмоқда. Ногиронлар ҳар бир жамиятнинг тўлақонли вакиллари эканининг намойиши ўлароқ ўтказиладиган нуфузли мусобақаларда илк бор ўзбекистонлик икки спортчи қатнашмоқда.



23 йилдан бери ногиронлик уқубатларини бошдан кечираётган Бўстонбой ака тақдири ва шу кунларда Сочида ўтаётган паралимпиада OzodNavigator дастурининг навбатдаги мавзусини белгилаб берди.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида “Сиз яшайдиган мамлакатда ногиронларга муносабат қандай?” деган савол жавобини излаймиз.

OzodNavigator дастурининг чоршанба, 12 март куни Тошкент вақти билан соат 21:05да эфирга чиқадиган сонида одатдагидек Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклар тажрибаси ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшаётган мамлакатда ногиронлар нормал ҳаёт кечира олишлари учун шароитлар яратилганми? Кўча кўйда ногиронлар бемалол ҳаракатлана оладими?

Хорижда ҳам имконияти чекланган одамлар ўзларига қулайлик яратилиши учун маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилишлари керакми?

Сиз яшайдиган мамлакатда ногиронлар таълим олиши ёки ишга жойлашиш имкониятига эгами?


OzodNavigator дастурининг 12 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да эфирга чиқадиган навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сони 12 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG