Линклар

logo-print

Украина: Харьков вилоятининг собиқ ҳокими қўлга олинди


Михайло Добкин.

Михайло Добкин.

Украина шарқидаги Харьков вилоятининг собиқ ҳокими Киевда қўлга олинди.

11 март куни Украина Бош прокуратураси Михайло Добкин душанба куни тушдан кейин пойтахтда ҳибсга олинганини маълум қилди.

Добкин Украина ҳудудий яхлитлигини бузганлик ва марказлашган давлат бошқарувидан чиқишга даъват қилганликда гумонланмоқда.

“Минтақалар” партиясининг собиқ аъзоси Добкин икки хафтача олдин май ойи охирида муддатидан аввал ўтказиладиган президентлик сайловига ўз номзодини кўрсатишни режалаётганини эълон қилганди.

Сешанба куни Киевнинг Шевченский туман суди Михайло Добкинни суддан бошланишидан олдин ҳибсда сақлаш ёки сақламаслик тўғрисида қарор чиқариши кутилмоқда.

“Минтақалар” партиясининг собиқ етакчиси Виктор Янукович Добкиннинг қўлга олинганини “сиёсий асосга эга” дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG