Линклар

Қрим парламенти депутатлари Мустақиллик декларацияси қабул қилди


Симферополь шаҳридаги Қрим парламенти биноси.

Симферополь шаҳридаги Қрим парламенти биноси.

Украинага қарашли Қрим Мухтор Республикасида Россияга қўшилиш борасида референдум ўтказилиши арафасида Россия ҳарбийлари эгаллаб олган Қрим парламентининг россияпараст депутатлари Мустақиллик декларациясини қабул қилди.

Якшанба кунига белгиланган референдумда фуқаролардан Қримнинг Россияга қўшилишини қўллаб-қувватлаши ёки қўлламаслиги сўралади.

Қрим парламенти депутатлари қабул қилган декларацияда “агар Қрим резидентлари Қрим ва Симферополь шаҳри Россияга субъекти ўлароқ қўшилишини ёқлаб овоз берса, референдумдан кейин Қрим мустақил Республика деб эълон қилиниши” билдирилган.

11 март кунги овоз беришда Қрим парламентининг 81 депутатидан 78 нафари иштирок этди.

Айни пайтда, Украина парламенти Қрим парламентини референдумни бекор қилмаса, Қрим парламентини тарқатиб юборишга таҳдид қилди.

Ғарб давлатлари ва Украинанинг янги ҳукумати Қримдаги референдумни ноқонуний деб атаб, унинг натижаси тан олинмаслигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG